08:59 / 27.10.2016
10193

27 октябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

26 октябрь туни ва 27 октябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев ўзаро мулоқот чоғида чегараларни делимитация қилиш хусусида сўзлашди


Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати (архив)

 

26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев ўртасида Қирғизистон томонининг ташаббуси билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

>>>  Батафсил.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини телефон орқали табриклади


Фото: regnum.ru

26 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди.

>>> Батафсил.

АҚШ ва яна учта давлат вакиллари БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича йиғилишидан чиқиб кетди


Фото: alwtogether.net

4 та давлат – АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Украина вакиллари БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича йиғилишида Суриянинг БМТдаги элчиси Башар Жаъфарий ўз нутқини бошлаганда залдан намойишкорона чиқиб кетишди.

>>> Батафсил.

Ичида кокаин бўлган торпедо қирғоққа чиқиб қолгани маълум қилинди


Фото: revenue.ie

Ирландиянинг Лисканнора шаҳри қирғоқларига ичида 5 млн евролик кокаин бўлган 2,5 метрлик торпедо чиқиб қолган.

>>> Батафсил.

UNICEF Суриядаги мактабга берилган зарбада 22 бола ҳалок бўлганини маълум қилди


Фото: НТВ

БМТнинг болалар жамғармаси (UNICEF) Суриянинг Идлиб шаҳрида мактабга қилинган ҳужумда 22 ўқувчи ва 6 ўқитувчи ҳалок бўлганини маълум қилди.

>>> Батафсил.

АҚШ Афғонистонда "Ал-Қоида" бўлими етакчиларига зарба берди

Фото: Getty images

Пентагон учувчисиз парвоз қурилмалари ёрдамида Афғонистон шимолида "Ал-Қоида" бўлими етакчиси Фарук ал-Қатанийга зарба берилганини маълум қилди.

>>> Батафсил.

Коалиция Мўсулни қуршаб олишга муваффақ бўла олмаяпти


Фото: © AP

Ироқ қуролли кучлари ва уларнинг АҚШ бошчилигидаги иттифоқдошлари Мўсулни қуршаб олишга муваффақ бўла олмаяпти, деб маълум қилди Мўсулни озод қилиш операцияси қўмондони, америкалик генерал Стивен Таунсенд.

>>> Батафсил.

Трампнинг Голливудда шон-шуҳрат хиёбонидаги юлдузи бузиб ташланди


Фото: Dominic Patten/Deadline

Голливудда АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампга аталган юлдуз бузиб ташланди.

>>>   Батафсил.

Тошкентда юз берган бахтсиз ҳодисада 3 киши ҳалок бўлди


Фото: РИА

2016 йил 26 октябрь кундузи 11:30ларда Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур тумани Фаробий кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган 393б-сонли бино конструкцияларининг тўсатдан қулаши содир бўлган.

>>> Батафсил.

АББА гуруҳи яна бирлашишга қарор қилди


Фото: Daypic.ru

АББА швед поп-гуруҳининг 4 нафар аъзоси – Агнета Фельтског, Бьорн Ульвеус, Бенни Андерссон ва Анни-Фрид Лингстад янги рақамли кўнгилочар лойиҳага тайёргарлик кўриш учун бирлашишга қарор қилишди.

>>> Батафсил.

Microsoft компанияси iMac’нинг сенсор экранли рақобатчисини тақдим қилди


Фото: tjournal.ru

Microsoft компанияси ўзининг биринчи моноблоки Surface Studio’ни тақдим қилди. Қурилманинг ўзига хос жиҳати кўрсатиш қобилияти 4500 га 3000 пиксел бўлган 28 дюймли сенсор экрани ҳисобланади.

>>> Батафсил.

Top