Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
General Electric Baker Hughes компаниясини харид қилмоқчи
Американинг General Electric (GE) компанияси Baker Hughes нефтсервис компаниясини харид қилиш борасида музокаралар ўтказмоқда, деб ёзмоқда The Wall Street Journal газетаси ўз манбаларига асосланган ҳолда.
Хабарларга кўра, ушбу битимга оид музокаралар ошкор ҳисобланмагани боис, унинг тафсилотлари маълум эмас. Манбаларнинг таъкидларича, музокаралар бирон келишувга эришилмасдан аввал тугаши ҳам мумкин.
Baker Hughes компанияси нархи 23 млрд долларга баҳоланади, аммо, нашрнинг ёзишича, у 30 млрд доллардан ортиқроқ маблағ эвазига сотиб юборилиши мумкин. GE компаниясининг бозор қиймати 259 млрд доллардир.
Таъкидланишича, 2014 йили Baker Hughes рақобатчиси Halliburton томонидан сотиб олиниши борасида келишувга эришган, бироқ АҚШ адлия вазирлиги томонидан рухсат берилмаган эди.
Мавзуга оид
23:29 / 04.02.2026
АҚШ Эронга ҳужум қилса, нима бўлади?
23:24 / 04.02.2026
Трампга суиқасд қилишда айбланган шахс умрбод қамоқ жазосини олди
22:14 / 04.02.2026
Илон Маскнинг бойлиги 800 миллиард доллардан ошди – Forbes
21:14 / 04.02.2026