Жаҳон | 17:59 / 30.10.2016
19508
7 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва жаҳон саҳнасидаги энг муҳим воқеаларнинг фотоальбоми

Фото: Kun.uz

Ўтган ҳафта мобайнида дунёнинг барча бурчакларида ўзига хос турли воқеалар бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси қизиқарли ва диққатга сазовардир. Аммо ана шу воқеалар суратлар орқали қабул қилинса, у янада жонланади, янада бойиди.

Фото: AFP

Америкалик актриса Скарлетт Йоханссон Париж марказидаги шахсий дўкони очилиши маросимида иштирок этди.

Фото: Le Parisien

Париж шаҳри яқинидаги Ла-Курнёвда йўналишли автобусга ўт қўйилди.

Фото: fakti.bk

Kodak Ektra — ретро услубидаги камерофон

Фото: DPA

Германиянинг Бремен шаҳрида 23 октябрда эрталаб мамлакат армиясига тегишли 15 та юк машинаси ёниб кетди.

Фото: The Desert Sun

23 октябрда АҚШнинг Калифорния штатида сайёҳлар автобуси юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди.

Фото: EPA/ALI HAIDER

Қатарда собиқ амир Халифа ибн Ҳамад Ол Соний 85 ёшида вафот этди.

Фото: Reuters/ Brendan McDermid

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни "яланғоч" акс эттирувчи ҳайкал 22 октябрда Лос-Анжелесдаги аукционда 22 минг долларга сотилди.

Фото: А.В.Анохин номидаги Олтой Республикаси миллий музейи

Олимлар Чингизхонга тегишли, Россиянинг Олтой Республикасида сақланувчи қўлёзмаларни расшифровка қилишди. Унда буюк саркарданинг авлодларга ўгитлари битилган.

Фото: ВВС

Жозе Моуриньо «Челси»га қарши ўйиндан кейин рақиблар бош мураббийи Антонио Контега нима дегани маълум бўлди

Фото: Facebook/Водители Ташкента

24 октябрь эрталабдан Ойбек кўчасининг Нукус ва Туркистон кўчалари билан кесишмаларидаги ҳаракати тўлиқ тикланди.

Фото: EMER-G-MED

ЖАРда поездлар тўқнашиши оқибатида 200 га яқин киши жароҳат олди

Фото: EPA

Уругвайнинг собиқ президенти 89 ёш арафасида вафот этди

Фото: АВС

Австралия бош вазири Малкольм Тёрнбулл иштирокидаги мажлис ўтказилаётган бино ҳудудида шифт қулади.

Фото: Twitter/ianbremmer

Суриялик рассом Яқин Шарқнинг “Озодлик ҳайкали”ни яратди

Фото: AP

Франциянинг Кале шаҳри яқинидаги ноқонуний муҳожирларнинг ноқонуний лагери душанба кундан бошлаб бузила бошланди. Муҳожирлар бошқа марказларга жўнатилмоқда. Ноқонуний лагернинг бузилиши чегара муносабатларини меъёрга солувчи Франция-Буюк Британия Битимига мос келади.

Фото: Getty Images

Германияда Европа Иттифоқига 4 рафиқаси ва 23 фарзанди билан келган суриялик қочқин бир йил ичида умумий миқдори 360 минг евродан кўпроқни ташкил қиладиган турли нафақалар олган.

Фото: ВВС

Дунёдаги илк футбол клуби ташкил топганига 159 йил бўлди

Фото: ВВС

Кун фотоси: Ўлимдан қочаётганлар

Фото: tjournal

Хитойнинг Xiaomi компанияси қурилманинг олд панелини деярли тўлиқ эгаллаган Mi Mix смартфонини тақдим этди.

Фото: AFP

"Живс ва Вустер" ҳамда "Шифокор Хаус" сериаллари юлдузи 57 ёшли британиялик актёр Хью Лори Ҳолливуддаги Шон-шуҳрат хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди.

Фото: The Guardian

“Афғон Мона Лизаси” сохта ҳужжат олиб юриш айби билан ҳибсга олинди

Фото: Myday

29 октябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг никоҳ тўйи бўлиб ўтади. У иккинчи бор турмушга чиқмоқда. Хонанданинг бўлажак турмуш ўртоғи бошловчи Фарҳод Алимов.

Фото: gov.kg

26 октябрь куни Ўзбекистон республикаси бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигидаги делегация жавоб тариқасидаги ташриф билан Қирғизистоннинг Ўш вилоятида бўлди. Ўзбекистон делегацияси таркиби Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, давлат органлари, илм-фан ва маориф, маданият ва санъат соҳалари вакилларидан иборат бўлди.

Фото: Dominic Patten/Deadline

Трампнинг Голливудда шон-шуҳрат хиёбонидаги юлдузи бузиб ташланди

Фото: BBC

Мусулмон оила Исроил аэропортидаги синагогани масжид деб ўйлаб, унда ибодат қилди

Фото: revenue.ie

Ирландиянинг Лисканнора шаҳри қирғоқларига ичида 5 млн евролик кокаин бўлган 2,5 метрлик торпедо чиқиб қолган. news-hl-cm портали маълум қилишича, бу торпедони шу йилнинг ёз охирида Майкл Воан исмли маҳаллий эркак аниқлаган. 

Фото: liverpoolecho

Британиялик наркобарон яширинишдан чарчади ва полицияга таслим бўлди

Фото: Marca

«Реал Сосьедад» стадион атрофида ухлаб қолган уйсиз кишини ишга ёллади. 35 ёшли Рубен Виториано ва унинг Мундо лақабли ити 3 йилдан буён Сан-Себастьянда истиқомат қилиб келарди. Улар кейинги 8 ойда "Аноэта" стадиони яқинида тунашган.

Фото: caravan.kz

Қозоғистон Олмаота вилоятидаги ўрта асрларга оид Талгар (Талхиз) шаҳарчасида йўл қурилиши ишларини тўхтатишга қарор қилинди.

Фото: Mercedes-Benz

Mercedes-Benz компанияси ўз тарихидаги илк пикапни яратди. X-Class премиум модели ҳозирча концепт-кар мақомига эга, унинг серияли ишлаб чиқарилиши 2017 йилдан йўлга қўйилади.

Фото: © Cassie Depecol caters news

Америкалик сайёҳ 15 ой ичида 180 мамлакатни кезиб чиқди

Фото The New York Times

Жанубий Кореяда янги тенденция авж олмоқда, унга кўра, мамлакат аҳолиси ўзининг дафн маросимини машқ қилиши мумкин.

Фото: inform.kz

Қозоғистон Қирғизистонга ўқ-дори ва қурол-аслаҳа тақдим қилди

Фото: "Москва" агентлиги

Москвада йўловчи автобуси ёниб кетди. Воқеа Муса Жалил кўчасида юз берган.

Фото: AP

26 октябрь куни Италияда 6,2 балли яна бир кучли зилзила содир бўлди. Унинг эпимаркази ўн километр чуқурликда жойлашди.

Фото: AP

Apple компанияси сенсор панелли MacBook Pro’ни тақдим қилди

Фото: Facebook/Водители Ташкента

Тошкентда ҳайдовчи автоҳалокатдан кейин иккига ажралган автомобил ичидан тирик чиқди

Фото: Facebook/Водители Ташкента

Facebook тармоғидаги "Потребитель.уз" гуруҳи аъзолари истеъмолчи сифатида бирор бир маҳсулот ёки хизмат кўрсатиш марказларига мунтазам равишда ўз муносабатларини билдиришади. 28 октябрь, жума куни Zlata Kazakova исмли фойдаланувчи Reggae bean кафесида кўрсатилган хизматга ўз норозилигини билдирди.

Фото: BBC

АҚШнинг Шимолий Дакота штатида нефть қувури қурилишига қарши чиқаётган фаоллар лагерини тарқатиш вақтида 141 киши ҳибсга олинди. Намойишчиларни ушлаш операциясида ҳарбий машиналар, махсус техника ва вертолётлардан фойдаланилган.

Фото: Getty Images

Жоли ва Питт Янги Орлеандаги уйларини сотишди

Фото: Globallookpress

Берлинда Гитлер бункерининг аниқ нусхаси барпо этилди

Фото: electrek.co

Tesla Motors қуёш батареяси ўрнатилган томни намойиш этди

Мавзуга оид