Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Атлетик" ўйинчиси Адурис Европа лигасида антиқа рекорд ўрнатди
Испаниянинг "Атлетик" клуби ҳужумчиси Ариц Адурис Европа лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида Белгиянинг "Генк" клуби дарвозасига 5 та тўп урди. Учрашув 5:3 ҳисобида испанлар фойдасига якунланди.
35 ёшли Адурис Европа лигасининг бир учрашувида 5 та тўп ура олган тарихдаги биринчи футболчи бўлди.
Адурис рақиб дарвозасига учрашувнинг 1-бўлимида 3 та, 2-бўлимида 2 та тўп киритди. Қайд қилиш жоизки, футболчи пента-тригидаги 3 та голини пенальтидан киритди.
Бунгача Радамель Фалькао ("Порту" — "Вильярреал", 2010/11 йиллардаги мавсум ярим финалида) ва Эдинсон Кавани ("Наполи" — "Днепр", 2012/13 йиллардаги мавсум гуруҳ босқичида) Европа лигасининг бир учрашувида 4 та тўп урган футболчилар бўлиб келаётгандилар.
Мавзуга оид
17:29 / 26.02.2022
«Челси» ва «Ливерпуль» ўртасида финал, «Барса» «Атлетик»га қарши. Ҳафта ўйинлари анонси
09:23 / 20.11.2019
Hurriyet: «Галатасарой» Фалькао ўрнига Шомуродовни олиб келмоқчи
06:58 / 03.09.2019
Фалькао «Галатасарой» билан шартнома имзолади
09:24 / 30.03.2019