Хитой J-20 қирувчисини ҳеч кимга сотмоқчи эмас
Хитой Миллий-озодлик армияси (ХМОА) ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК) қўмондони генерал-майор Ма Сяотянь ХХР ўзи ишлаб чиқарган "Цзянь-20" (J-20) бешинчи авлод қирувчисини сотмаслигини маълум қилди. Бу ҳақида South China Morning Post нашри хабар берди.
Сешанба куни Хитой Чжухай шаҳрида (Гуандун провинцияси) бўлиб ўтган Airshow China-2016 авиакосмик салони доирасида "Цзянь-20" қирувчисини намойиш этди. Қирувчини ишлаб чиқариш билан Chengdu Aircraft Industry корпорацияси шуғулланади. 2011 йилнинг бошида у илк синов парвозини амалга оширган.
"Биз J-20'ни жаҳон бозорида сотмаймиз", - деди Ма Сяотянь Шэньчжэн телевидениеси эфирида.
ХМОА ҲҲК қирувчининг Чжухайдаги авиакосмик салон доирасидаги намойиш парвозидан қониққанини таъкидлади. "Албатта, қониқдим. J-20'нинг бу ерда намойиш қилингани жуда яхши бўлди. Биз уни ишлаб чиқаришни жадаллаштирамиз", - қўшимча қилди Ма Сяотянь.
"Цзянь-20"дан ташқари, Хитой бешинчи авлоднинг яна бир "Цзянь-31" (J-31) қирувчисининг ишлаб чиқарилишини йўлга қўймоқда. J-31 қирувчиси илк марта 2012 йилнинг 31 октябрида ҳавога кўтарилган, энди унинг ишлаб чиқарилиши янада фаоллаштирилмоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023