Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чавушўғли: Туркиядаги террорчилар Германияда қўллаб-қувватланмоқда
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлининг баёнот беришича, Германия Туркиядаги террорчиларга кўмак бераётган давлатдир.
"Афсуски, Германия Туркия томонда эмас. У доимо Туркияга қарши ташаббусларни қабул қилади. Биз Курдистон Ишчи партиясининг 4 мингга яқин аъзосини беришни сўраган бўлсак, улар биттасини ҳам беришгани йўқ. КИП Германиянинг ҳар бир шаҳрида террорчилик фаолияти учун маблағ йиғади. Немис ҳукумати эса буни жуда яхши билади", - деган вазир.
Унинг айтишича, яқинда Швейцарияга сафари чоғида "КИПнинг икки нафар ва Инқилобий халқ озодлик партиясининг икки аъзосини беришни сўраган".
"Маълум бўлишича, улар Германияда экан. Швейцария уларни Германияга чиқариб юборган ва бу тасодифий эмас. Бу ташкилотлар Германия ичида фаолият юритмоқда. "Фатҳуллоҳчилар террорчилик ташкилоти" аъзолари ҳам у ерга қочмоқда. Улар бекорга Германияни маъқул кўришаётгани йўқ", - деган Чавушўғли. Унинг сўзларига кўра, ГФР "Туркияда фаолият юритувчи террорчиларга энг кўп ёрдам берадиган, уларни қабул қиладиган мамлакатга айланган".
Туркия ташқи ишлар вазирининг фикрича, бу каби муаммоларни ҳал этиш учун "дипломатик чоралар кўришни ва икки томонлама мулоқотни давом эттириш зарур".
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026