Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва Япония чегараларни қўриқлаш бўйича келишиб олди
ХХР ва Япония мудофаа вазирликлари ўртасида ўзаро мувофиқлаштириш тизимини имкон қадар тезроқ ташкил этиш борасида келишиб олди. У ҳаво ва денгиз кенгликларини муҳофаза қилиши керак, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, келишувга денгиз муаммосига бағишланган юқори даражадаги маслаҳатлашувларнинг олтинчи даврасида эришилган. Мулоқот Хитойнинг Хайкоу шаҳрида ташкил этилган.
Таъкидланишича, томонлар 2017 йил мартига қадар экспертлар даражасида учрашишга келишиб олишган. Унда, денгиз ифлосланиши, трансмиллий жиноятлар, хусусан, контрабанда ва гиёҳванд моддалар савдоси каби масалалар муҳокама этилади.
ХХР ва Япония балиқчилик соҳасида ҳамкорликни тартибга солувчи ва денгизда қидирув-қутқарув ишларини ўтказишга доир келишувларни тезроқ имзолаш зарурлигини қайд этишган.
Икки давлат вакиллари, шунингдек, Шарқий Хитой денгизи муаммосини ҳам эътибордан четда қолдиришмаган ҳамда 2017 йил биринчи ярмида маслаҳатлашувларнинг еттинчи даврасини ўтказишга келишиб олишган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026