Жаҳон | 12:19 / 23.12.2016
7804
1 дақиқада ўқилади

Туркияда парламент спикери ўринбосари ҳибсга олинди

Туркияда мамлакат парламенти спикерининг ўринбосари, курдларнинг Халқлар демократияси партияси вакили бўлмиш Первин Булдан ҳибс қилинган.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, партия матбуот хизмати бу маълумотни тасдиқлади.

Партия вакилининг сўзларига кўра, Булдан ўз уйида ҳибсга олинган.

2016 йилнинг ноябрида маҳаллий нашрлар курдлар истиқомат қилувчи ҳудуддаги Ван шаҳри мэри қўлга олингани ҳақида ёзганди. Ўша кунларда Халқлар демократияси партияси ҳамраиси Фиғон Юксакдоғ ва Салоҳиддин Демиртош билан бирга жами 11 депутат ҳибсга олинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид