Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаньяху БМТ резолюциясига "тажовузкор жавоб" беришга ваъда берди
Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху БМТнинг Тел-Авивга Фаластин ҳудудларида қурилиш олиб боришни тақиқловчи резолюциясига "тажовузкор жавоб" беришга ваъда берди, деб хабар бермоқда Haaretz.
"Бизнинг муносабат доно ва тажовузкор бўлади. Ўшанда барча давлатлар БМТда содир бўлган ҳолат биз учун мақбул эмаслигини тушунадилар", деб айтди бош вазир.
У қолган давлатлар ўзи учун туриб бера оладиган кучли халқларни ҳурмат қилишини, бироқ ҳеч ким "бош эгувчи ва итоаткор давлатлар"ни ҳурмат қилмаслигини айтди.
"Исроилда кучли ўзини ўзи англаш бор. Биз иккинчи лунжимизни тутиб бермаймиз. Муҳожирларга хос менталитетни тугатиш вақти келди", деб айтди Нетаньяху.
Мавзуга оид
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
18:27 / 14.07.2026
БМТ Фарғона водийсини зилзила хавфи юқори ҳудудлар қаторига киритди
13:26 / 14.07.2026
Урушлар, оғир қарз юклари, валюталар заифлашуви, тенгсизлик ва азоб – Гутерриш бугунги дунё ҳақида нутқ сўзлади
10:55 / 14.07.2026