Европанинг энг "қимматбаҳо" юлдузлари рейтинги эълон қилинди
Forbes журнали Европанинг энг кўп ҳақ тўланувчи юлдузлари рейтингини тақдим этди. Унга кўра, Буюк Британиянинг One Direction гуруҳи биринчиликни қўлга киритди. Йигитлар гастроль сафарлари ҳамда реклама шартномаларидан 110 миллион доллар ишлашга муваффақ бўлишган.
Иккинчи ўрин Португалия футбол юлдузи Криштану Роналдуга насиб этди. Унинг йиллик даромади 88 миллион долларга баҳоланмоқда.
Учинчи поғонада - британиялик қўшиқчи Адель (80,5 миллион доллар) қайд этилди. Ундан кейинги ўринларни швейцариялик теннисчи Рожер Федерер (68 миллион доллар), Британиянинг The Rolling Stones гуруҳи (66,5 миллион доллар) ва шотландиялик DJ Келвин Ҳаррислар эгаллашди.
Шунингдек биринчи ўнталикка британиялик мусиқачи Пол Маккартни (56,5 миллион доллар), сербиялик теннисчи Новак Жокович (56 миллион доллар), Ирландиянинг U2 гуруҳи (55 миллион доллар) ва британиялик бош ошпаз Гордон Рамзи (54 миллион доллар) киритилган.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024