Римликлар Ватикан ҳудудида McDonald's очилганидан ғазабланишмоқда
Рим шаҳри марказида, Ватиканга тегишди бинода McDonald's ресторани очилиши маҳаллий аҳоли ва диндорларнинг ғазабини келтирди. Бу ҳақда CNBC телеканалида хабар берилган.
Бу ресторан Ватикан ҳудудида Авлиё Пётр майдони яқинида пайдо бўлган. У Католик черкови кардиналлари истиқомат қиладиган уйнинг биринчи қаватида жойлашган.
Рестораннинг очилиши ҳақида олдиндан ҳеч ким огоҳлантирмаган, Ватикан маъмурияти ёки L'Osservatore Romano расмий нашри ҳам бу ҳақида ҳеч нарса демаган.
Римликлар бу ресторанга дарҳол МакВатикан номини беришди. Маълум бўлишича, Ватикан бу овқатланиш тармоғидан ижара сифатида ҳар ойда 30 минг доллар олади. Папа академияси профессори, кардинал Элио Сгреччио Ватиканнинг бу ҳаракатини қаттиқ қоралаган.
Мавзуга оид
14:05 / 25.07.2024
Ватикан Украинани тинчликка эришиш йўлида қўллаб-қувватлашга тайёр
23:04 / 25.07.2021
Ватикан илк бор дунёдаги мол-мулки ҳақидаги маълумотни ошкор қилди
14:45 / 28.04.2021
Зеленский Ватиканни Путин билан учрашиш учун энг яхши жой деб атади
09:19 / 19.04.2020