Яхши қоматда бўлиш, дунёга яхши нигоҳ билан боқиш, бахтли яшаш ва тақдир ишларига тайёр туриш - албатта, ҳар ким ҳаётда қувониб яшашни истайди. Қуйидаги бир неча одатлар ҳаётда қийналмай, бахтли яшашингизга ёрдам беради. 

Келаси кунга жадвални бугундан тузинг

Кеч тушиши билан барча ишларингизни тамомлагач, эртаси куни нима билан шуғулланиш кераклиги бўйича жадвал тузиб чиқинг. Жадвалда шунчаки ишлар рўйхати эмас, келаси куннинг графигини ҳам қўшиш керак: вақтни, вазифани аниқ кўрсатган ҳолда.
  
Бундай ёндашувнинг икки афзаллиги мавжуд. Биринчидан, сиз исталган вақтда нима қилиш кераклигини биласиз ва самарадорлик ортади.  

Иккинчидан, эртанги кун режалаштирилган бўлса, тунда бемалол дам олиш мумкин. График ёзилган — демак, маза қилиб ором олиб, тонгни ҳотиржамликда қарши олса бўлади. 

Тонгни бадантарбия билан бошланг

Ҳар тонг уйқудан туришингиз билан беш дақиқали машқлар бажаринг — интернетда бу дастурга хос жуда кўп мисолларни учратиш мумкин. Бадантарбия уйғонишга ёрдам беради: бир вақтнинг ўзида бу тўшакдан туриб, асаб тизимини созлаш учун ҳам сабаб бўла олади.  

Бундан ташқари, у ритмнинг маромида кетишига ёрдам беради — 16 соатдан сўнг сиз уйқуга тайёр бўласиз. 

Албатта, машқлар сизни кучлироқ ва хушбичим қилади. Кунига беш дақиқа — бу озгина фурсат, бироқ бу ҳафтада машғулотлар учун ортиқча вақт сарфлашнинг ўрнини боса олади.

Шуниси муҳимки, кундалик бадантарбия спортга бўлган қизиқишни орттиради ва саломатлик ҳақида ўйлашга чорлайди. 

Тонгги бадантарбиядан сўнг спортзалдаги машғулотлар осон бажарилади. 

Бундан ташқари, қомат учун ҳам фойдали: агарда озиш керак бўлса, тонгги машқларнинг давомийлигини узайтириш мумкин. Бу одат бош ва танани тартибга келтиришга кўмаклашади. 

Овқатланишдан олдин ўйланг