Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой конларидан бирида газ портлаши 12 кишининг умрига зомин бўлди
Хитойнинг Хэнань вилоятидаги кўмир конларидан бирида газ аралашмасининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги маҳаллий ҳокимият вакилларига таянган ҳолда.
Ҳодиса 4 январь куни кечқурун Чжэнчжоу шаҳар округининг Дэнфэн музофотида содир бўлган. Портлаш чоғида 51 киши ер остида бўлган, уларнинг 39 нафари ер устига чиқишга улгурган. Яна 7 киши ер остида қолиб кетган. 6 январь куни ҳукумат вакиллари уларнинг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Хабарларга кўра, портлашга асбоб-ускуналардан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлгани тахмин қилинаяпти.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026