Жаҳон | 18:33 / 06.01.2017
4025
1 дақиқада ўқилади

Си Цзиньпин Хитойда коррупцияга қарши курашни кучайтиришга чақирди

Фото: РИА "Новости"

ХХР раиси Си Цзиньпин 6 январь куни қилган чиқишида Хитойда коррупцияга қарши курашни янада кучайтириш фикрини билдирди. 

Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партияси интизомни текшириш Марказий комиссиясининг пленар сессиясида иштирок этди. Синьхуа агентлигининг хабар қилишича, Хитой етакчиси сессияда қилган маърузасида "коррупцияга қарши курашни чуқурроқ олиб борилиши зарур"лигини таъкидлаган.

Интизомни текшириш Марказий комиссияси — Хитой Компартиясининг муҳим органи бўлиб, ўз сафидаги коррупция ва бошқа суиистеъмолликларга қарши курашади. Комиссия партия сафида текширувлар ўтказиб, ишни судга ошириш бўйича якуний қарор қабул қилади. 

Таъкидлаш керакки, Си Цзиньпин ХХРга раис бўлган 2013 йил мартидан эътиборан мамлакатда коррупцияга қарши кенг қамровли кураш олиб борилмоқда. Шундан бери минглаб партия мулозимлари интизомни бузганлари учун жазоланган. 

Мавзуга оид