Спорт | 09:29 / 03.02.2017
10192
1 дақиқада ўқилади

Эрон жамоаси Сервер Жепаровни бошқа жамоага ижарага берди

Январь ойида Эроннинг «Истиқлол» клуби билан 1.5 йиллик шартнома имзолаган Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолиятини Эроннинг яна бир жамоасида давом эттиради.

Сервер Жепаров мавсумнинг қолган қисми учун Исфахоннинг «Сепоҳон» клубига ижарага берилган. 

ФИФА «Истиқлол» клубига январь ойида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйганидан кейин теҳронликлар мавсум якунига қадар Жепаровни бошқа клубга ижарага бериш ҳақида бош қотиришаётган эди. Дастлаб, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Хузистоннинг «Истиқлол»ига ўтиши ҳақида айтилганди. Аммо хузистонликлар жамоаси бу хабарни тасдиқламаганди. 

Жепаров 2016/2017 йилги мавсум охиригача «Сепоҳон»да ўйнайди ва кейинги мавсум бошида «Истиқлол»га қайтади.

Мавзуга оид