Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев: “Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак?”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
“Ўтган йилда 4518 нафар ходим, шундан 966 нафар ходим салбий сабабларга кўра ички ишлар идораларидан бўшатилган. Уларнинг аксарияти порахўрлик, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этган. Бундай ҳолатларда аҳоли орасида ички ишлар ходимининг обрўсини қандай қилиб ошириш мумкин? Қонун ҳимоячиларининг ўзи жиноят содир этса, оддий одам дардини кимга айтиши керак?”
Йиғилишда ўз иш фаолиятида жиддий хато ва нуқсонларга йўл қўйгани учун Ички ишлар вазирлигининг транспортдаги ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғаффоров, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Бобожонов, Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Бобохўжаев эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ деб топилди.
Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
08:20 / 20.05.2026