14:27 / 12.02.2017
38667

Видео: Фокусчи кўринмас стули билан йўловчиларни ҳайратга солди

Фокусчи Жулиан Дофин ўзининг кўринмас стули билан кўчадаги йўловчиларни ҳайратга солди. "Сегодня" мазкур видео билан бўлишди.

Дофин кўчада кетаётиб, маълум бир жойда тўхтаб, "ҳаводан ясалган стул"га ўтиради ва газета ўқийди. Буни кўрган гувоҳлар унинг қандай қилиб бундай ўтирганини тушуна олмай ҳайрон бўлишади.

Иллюзионистлар бундай трюклардан кўп фойдаланишади. Одатда бундай натижага эришиш учун фокусчининг бир оёғига (сон қисмигача) металл каркас кийдирилади ва у фокусчининг пойабзалидаги махсус ўймага мустаҳкамланади. 

Top