Германия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтди. Пешқадам «Бавария» пойтахтда меҳмон бўлди.
Ведад Ибишевичнинг голидан сўнг «Ҳерта» деярли ғалабани нақд қилиб қўйганди. Бироқ ҳакам учрашувнинг асосий вақтига беш дақиқа қўшиб берди, олтинчи дақиқада ҳам ўйин тугамаганди ва айнан шу паллада Роберт Левандовски тўп киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
«Боруссия» эса ўз уйида «Вольфсбург»ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди. ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Айнтрахт»эса ўз уйида аутсайдер «Ингольштадт»га имкониятни бой бериб қўйди. «Ҳоффенҳайм» эса бошқа бир аутсайдер «Дармштадт»ни ўз уйида мағлубиятга учратди. Майнцда меҳмон бўлган «Вердер» ҳам ғалаба билан қайтди.
Германия бундеслигаси, 21-тур
Ҳерта – Бавария 1:1 (1:0)
Голлар: Ибишевич (21) – Левандовски (90+6).
Ҳерта: Ярстейн, Брукс, Лангкамп, Платтенхардт, Штарк, Харагути (Лустенбергер, 90), Шелбред, Дарида, Пекарик, Калу (Миттельштедт, 90), Ибишевич (Эссвайн, 87).
Бавария: Нойер, Бернат (Коман, 77), Алаба, Ҳуммельс, Лам, Киммих (Хаби Алонсо, 61), Видаль (Левандовски, 61), Алькантара, Роббен, Дуглас Коста, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Ҳуммельс (64), Левандовски (66), Хаби Алонсо (68), Ярстейн (90), Пекарик (90).
Боруссия Д – Вольфсбург 3:0 (1:0)
Голлар: Брума (20, автогол), Пишчек (48), Дембеле (59).
Боруссия Д: Бюрки, Гинтер, Шмельцер, Пишчек, Бартра, Кастро, Вайгль (Мерино, 81), Шюррле, Ройс (Пулишич, 67), Обамеянг, Дембеле (Кагава, 73).
Вольфсбург: Бенальо, Хорн, Родригес, Брума, Виейринья (Блашчиковски, 75), Зегуин (Дидави, 34), Герхардт, Малли, Луис Густаво, Арнольд, Гомес (Нтеп, 60).







