Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой 2017 йилда темир йўл лойиҳаларига 116 млрд доллар сарфлайди
Хитой ҳукумати жорий йилда 35та йирик темир йўл лойиҳасини амалга ошириш учун давлат бюджетидан 800 млрд юань (116 млрд АҚШ доллари) миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Global Times нашри ёзмоқда.
Янги пўлат магистраллар, хусусан, 2,1 минг километр бир томонли, 2,5 минг километр икки томонли ҳамда қарийб 4 минг километрли электрлаштирилган йўллар шулар жумласидан. Бу ишларни Хитой темир йўл корпорацияси амалга оширади.
Аввалроқ, ХХР транспорт вазири Ян Юйдуннинг баёнот берганидек, мамлакат ҳукумати 13-беш йиллик (2016-2020 йиллар)да темир йўлларни ривожлантиришга тахминан 3,5 трлн юань (510 млрд доллар) маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Бу давр мобайнида Хитой тезюрар поезд йўллари узунлиги 30 минг кмга етади, яъни мамлакатдаги йирик шаҳарларнинг 80 фоизи юқори самарали йўловчи ва юк ташиш темир йўл тармоғига уланади.
2016 йили ХХР темир йўлларининг жами узунлиги 124 минг километрдан ошиб кетди. Улардан 22 минг километри тезюрар поездлар тармоғини ташкил этди. Ҳукумат ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ва мамлакат транспорт тизимини ривожлантириш билан Хитойнинг иқтисодий жиҳатдан оқсаётган ғарбий минтақаларига туртки беради.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026