Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда экстремал автопойгалар ўтказилади
Ўзбекистонда ҳар йили икки марта доимий асосда миллий спорт ўйинлари фестивали ташкил этилади. Кўпкари, кураш ва шу кабилар асосида ўтказиладиган ўйинлар баҳор ва куз мавсумларида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу эса ички туризм ривожига ҳисса қўшиши, мамлакатнинг турли минтақаларида сайёҳлик бўйича ноқулай мавсум ҳисобланувчи баҳор-куз ойларида меҳмонхоналар тўлишини таъминлашга хизмат қилади.
Бундан ташқари, ҳар йили май ойида Қорақалпоғистоннинг Устюрт ҳудудидаги экстремал йўналишлар бўйича халқаро авторалли ташкил этиш режалаштирилган. Уларда маҳаллий ва хорижий автомобилсозлик компаниялари, авто-, мотофедерацияларни жалб қилиш белгиланган.
Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, махсус ихтисослаштирилган сайёҳлик турлари сердаромад соҳалардан биридир. Хусусан, аввалдан танланган экстремал йўналишлар бўйича бир неча автораллилар ташкил этиш Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшади. Шунга кўра, мамлакатнинг хориждаги сайёҳлик жозибадорлиги ва танилишини таъминлаш мақсадида шу каби йирик томошаларни ўтказиш фойдадан холи бўлмайди.
Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтига жойлаштирилган «Ўзбекистон Республикасида ўрта истиқболда туризмни ривожлантириш бўйича Концепциясини ҳаётга татбиқ этиш чоралари тўғрисида»ги қарори лойиҳасида сўз юритилган.
Мавзуга оид
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026