ОАВ: Хитой денгиз тубига тушиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Хитой ўзи ишлаб чиққан "Хайи" ("Денгиз қанотлари") чуқур сув ости қурилмасида денгиз тубига тушиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Қурилма Марианна чуқурлигида 6329 метр чуқурликка туша олди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар қилмоқда. Шундай қилиб, шу каби қурилмаларнинг денгиз тубига тушиши бўйича янги натижа қайд этилган.
Синовдан ўтказилувчи планер белгиланган ҳудудга "Таньсо-1" юк кемасида келтирилган. 4 кун мобайнида жами 87 соатлик 12та денгиз тубига тушиш амалга оширилган. Хабарларга кўра, бу вақт давомида қурилма 130 кмни босиб ўтган. Хитой аппарати Американинг Seaglider сув ости планерига тегишли бўлган натижани ўзгартиришга муваффақ бўлган. У 6 минг метр денгиз тубига тушган эди.
Ушбу роботлаштирилган қурилма сенсорлар, узатгичлар, турли илмий асбоб-ускуналар ва ҳатто жанговар каллак билан жиҳозланган. Улар муқобил тартибда бир неча ой ишлай олади.
Сув ост планерлари илмий-тадқиқотлар экспедицияларидан тортиб, ҳарбий-денгиз кучларининг вазифаларини ҳам адо этиши мумкин.
Мавзуга оид
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024
АҚШда ўсмир “Тетрис” ўйинида янги рекорд ўрнатди. У 255-даражагача етиб борди, шундан сўнг ўйин янгидан бошланди
12:00 / 09.10.2024