Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг Истиқбол боши берк кўчаси Нукус кўчаси билан қайта боғланади
Тошкент шаҳрида бир неча йил аввал боши берк кўчага айланган Истиқбол кўчаси қайта очилмоқда. Ўшанда шаҳар марказини Фарғона йўли кўчаси билан боғловчи кўприк ҳам олиб ташланган, шундан сўнг, Истиқбол кўчасининг Нукус кўчасига бурилиш қисми яшил ҳудудга айлантирилган эди.
Айни вақтда ушбу жойда туман ободонлаштириш хизматлари ишламоқда. Унга доир фотосуратлар Facebook тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳида жойлаштирилган.
Тошкент шаҳар ЙҲХББ маълум қилишича, янги йўл Наврўз байрамига қадар очилади. Шу билан бирга, айрим хабарларга кўра, йўлни Фарғона йўли билан боғловчи аввалги кўприкни тиклаш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Айтиш жоизки, кўприкнинг олиб ташланган ҳудудида кўп қаватли уйлар барпо қилинган.





Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026