Қайси ёшга қандай қурилма керак, у қанча туради ва болалар гуруҳини автобусда ташишда қандай қоидалар борлигини тушунтирамиз.

Қонун болаларни ташиш бўйича қандай талаблар қўяди?

12 ёшга тўлмаган болаларни қуйидаги ҳолатларда ташиш мумкин эмас:

  1. мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутернинг орқа ўриндиғида;

  2. кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларининг орқа ўриндиғида;

  3. болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида.

Енгил автомобилнинг орқа ўриндиғида болани махсус қурилмада ташиш талаб қилинмайди

Болани қайси автокреслода ташиш керак?

Болаларни автомобилда ташиш учун автолюлька, автокресло ва бустер каби қурилмалардан фойдаланилади. Улар бир-биридан тузилиши, ўрнатилиш усули ва қайси ўлчамдаги болага мослиги билан фарқ қилади. Автокреслоларни Wildberries, Ozon, Uzum Market, Yandex Market, OLX каби маркетплейслардан харид қилишингиз мумкин.

Olx автокресло қидирув саҳифаси.
Фото: Kun.uz
Olx автокресло қидирув саҳифаси.

ОLX