«Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида Наврўз тантаналари бўлиб ўтди
Халқимиз учун табиат уйғониши, шарқона янги йилнинг бошланиши, миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўз айёмини юртимизнинг барча ҳудуд ва минтақаларида ҳар томонлама чуқур тайёргарлик билан кутиб олиш ҳамда нишонлаш доимий анъана ҳисобланади.
Худди шундай байрам тадбирларидан бири, куни-кеча Жиззах вилояти, Зомин тумани, Дуоба қишлоғи ҳудудида жойлашган, 2016 йилда «Imzo Akfa» компанияси ҳомийлигида қурилиб, фойдаланишга топширилган «Zomin Sunrise» болалар оромгоҳида бўлиб ўтди.
Наврўз байрамига бағишланган «Сумалак шоу»да Жиззах вилояти ва Зомин туманининг аҳолиси, «Нуроний жамғармаси», «Хотин-қизлар қўмитаси», «Касаба уюшмаси» вакиллари тадбирда меҳмон бўлдилар.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбирни таниқли бошловчи Анвар Мирзо олиб борди. Байрам дастурида чиқиш қилган Равшан Комилов, Дилфуза Исмоилова, «Замон» гуруҳи ва бошқа хушовоз хонандалар Ўзбекистонимиз, замондошларимиз, қадриятлар, миллий анъана ва боқий урф-одатлар мадҳ этилган қўшиқлари билан йиғилганларга байрам кайфиятини улашдилар.
Шунингдек, тадбирда Миллий академик драма театрининг раҳбари Фатҳулла Маъсудов, таниқли актёр Теша Мўминов ва севимли актриса Гавҳар Зокирова ҳамда қўғирчоқ театри актёрлари меҳмон бўлиб, ўзларининг қўшиқлари ва турли чиқишлари билан томошабинларни хушнуд этдилар.
Театрлашган байрам дастурида карнай-сурнай ва доира садолари янгради. Халқимизнинг бетакрор, бой анъаналари, қадриятлари, халқ ижодиёти намуналари дастурдан асосий ўринни эгаллади.
Дастурхон атрофида йиғилганлар баҳорий таомлар — кўк сомса, кўк чучвара, сумалак ва байрам палови билан меҳмон қилинди.
Байрам давомида оромгоҳ яқинида яшовчи аҳоли билан бир қаторда, тадбир меҳмонларига «Imzo Akfa» компанияси томонидан совғалар тақдим этилди.
Тадбирда йиғилган барча иштирокчиларнинг юраклари қувонч ва ҳаяжонга тўлди, байрам барчада катта таъсурот қолдирди. Томошабинлар ҳам, ўз навбатида беҳад шод бўлиб, ҳар бир санъаткор чиқишини қарсаклар билан кутиб олдилар ва сумалак атрофида ўзлари ҳам кўтаринки кайфиятда яйраб, қувнадилар.
Ушбу миллий байрамнинг маънавий ҳаётимиздаги тутган ўрни ва аҳамияти, инсоннинг табиат билан ҳамоҳанг бўлиб яшаши, жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, кексаларга эъзоз ва эҳтиром, кичикларга иззат, одамийлик, яхши қўшничилик, хайр-саҳоват, бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашдан иборатдир.
Шу ўринда, «Zomin Sunrise» оромгоҳи барчани Наврўз айёми билан табриклайди ва келаётган дам олиш мавсумини кўтаринки кайфиятда ўтказиш учун тайёр эканлигини маълум қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
15:20 / 30.05.2024
Болалар оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади
08:36 / 23.03.2024
Навоийда Наврўз кунлари уруш қаҳрамонлари йўқланди
10:25 / 19.03.2024
Байрамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун қанча ҳарбий хизматчи сафарбар этилиши айтилди
08:31 / 19.03.2024