Жаҳон | 19:41 / 18.04.2017
51066
3 дақиқада ўқилади

«Мен буйруқ бажарганман» — Аброр Азимов теракт ташкилотчиси эканини инкор қилди

Петербург теракти ташкилотчиси сифатида қўлга олинган Аброр Азимов суд залида айтиб ўтдики, у ўзига қўйилаётган асосий айбловни рад этади.

«Ҳибсга олинишимга қарши эмасман. Портлашга алоқадорлигим ҳақида эса тан олганим йўқ — мен бундай демадим. Менинг иштироким бор, аммо тўғридан-тўғри алоқадор эмасман. Менга кўрсатма беришган. Мен бу террорчилик ҳаракатида иштирок этаётганимни билмаганман», дея Азимовнинг сўзларини келтирган РИА Новости.

Бундан олдинроқ Азимов теракт ташкилотчиси эканини тан олгани ҳақидаги хабарни рад этганди.

Аброр Азимов Петербург теракти ташкилотчиси бўлганини тан олди

Унинг сўзларига кўра, унга битта гуруҳ берилган, аммо унинг ўзи терактда ким иштирок этаётганини билмаган. Азимовга қандай гуруҳ берилгани ва ким бергани ҳозирча номаълум.

«Россия фуқаросиман, маълумотим ўрта махсусдан ҳам қуйи — фақат 7 синфни тамомлаганман. Оилалиман, 2014 йилда туғилган фарзандим бор. Расман ҳеч қаерда ишламайман», дея кўрсатма берган Азимов.

Терговчилар ҳуқуқ тартибот органларида Аброр Азимовни портлашга алоқадор шахс сифатида қўлга олиш учун асос бўлганини қайд этишган. Тергов уни 1 ойу 16 кунга, 3 июнь кунига қадар ҳибсга олишни сўраган.

3 апрель куни Санкт-Петербург метросида «Сенная площадь» ва «Технологический институт» бекатлари оралиғида портлаш рўй берди. «Площадь Восстания» бекатида ҳам портловчи қурилма топилди ва зарарсизлантирилди. Теракт оқибатида 15 киши ҳалок бўлиб, 49 киши жароҳатланди.

Тергов қўмитаси ушбу теракт келиб чиқишига кўра қирғизистонлик бўлган 22 ёшли Акбаржон Жалилов томонидан содир этилганини эълон қилди. 

Теракт ташкилотчилигида гумон қилиниб 17 апрель куни Москва шаҳри яқинида келиб чиқишига кўра марказий осиёлик бўлган Аброр Азимов қўлга олинди. ФХХ маълумотларига кўра, 1990 йилда туғилган Азимов худкуш террорчи Акбаржон Жалиловни тайёрлаш билан шуғулланган. 

Петербург теракти ташкилотчиси сифатида ушланган Азимов ҳақида янги маълумотлар берилди

Мавзуга оид