Петербургда мигрантларнинг келиб чиқиши ва миллатини аниқлайдиган камералар ўрнатилади
Санкт-Петербург шаҳарида мигрантларнинг этник келиб чиқишини аниқлаш учун 8 мингта ташқи видеокузатув камералари ўрнатилади.

Фото: Александр Глуз/«Петербургский дневник»
"Коммерсант" газетасининг ёзишича, Санкт-Петербург шаҳар маъмуриятининг миллатлараро муносабатлар қўмитаси раҳбари Олег Капитанов мигрантлар ва уларнинг яшаш жойларини кузатиш учун шаҳар камераларини ўрнатиш ҳақида маълум қилган.
"Шаҳар ҳукумати йиғилишида маъруза қилар экан, амалдор "хавфсиз шаҳар" ахборот тизимининг янги функцияси – "Шахснинг юзидан миллатини аниқлаш механизми" ҳақида маълумот берди, – деб ёзган газета. – Механизм "этник анклавларнинг шаклланишига" қарши курашиш учун ишлаб чиқилган ва "ҳудудда ижтимоий кескинликнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида профилактика чораларини" кўриш имконини беради".
Қўмита раҳбарининг қўшимча қилишича, 8 мингта шаҳар видеокамералари янги функциялар билан жиҳозланади. Қўмита "шахсларнинг миллатини аниқлаш бўйича лицензия сотиб олиш учун" шартнома тузган. Шунингдек, у 2024 йилда шаҳар аҳолисининг 43 фоизи миллатлараро муносабатлар ҳолатини ижобий деб баҳолаганини, маъмурият эса бу кўрсаткич 60 фоиздан юқори бўлишини кутаётганини таъкидлади.
Қайд этилишича, президент ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши мансабдор шахсларнинг камера тасвирлари асосида этник келиб чиқиш масаласини кўтарганини "инсон қадр-қимматини камситувчи" деб атамоқда.
"Россия паспортида шахснинг миллати ҳам кўрсатилмайди. Энди эса бирданига баъзи видеокамералар одамнинг қайси миллатга мансублигини аниқлайди", - деди инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Валерий Фадеев.
Мавзуга оид

14:14 / 22.03.2025
БМТ: 2024 йилда дунё бўйлаб 8938 нафар мигрант ҳалок бўлди

19:21 / 17.03.2025
Қозоғистонда миграция қонунчилигини бузган 1,2 мингдан ортиқ чет эл фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди

07:50 / 17.03.2025
Татаристон Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантини ишга жалб этмоқчи

22:13 / 14.03.2025