Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда «Боку марафони-2017» бўлиб ўтмоқда
Фото: Anadolu
Озарбойжон пойтахтида «Шамолни мағлуб қил!» шиори остида «Боку марафони-2017» бўлиб ўтди. Бу ҳақида "Анадолу" агентлигида хабар берилди.
Ҳайдар Алиев фонди ташаббуси билан ташкил қилинган марафон мақсади - спорт ривожини қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, хайрли ғоялар йўлида инсонларни бирлаштириш.
Тошкент марказида спорт марафони туфайли катта тирбандликлар юзага келди (фото)
Марафонда Ҳайдар Алиев фонди вице-президенти Лейла Алиева, Озарбойжон ҳукумати вице-премьери Ягуб Эюбов, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Мадат Гулиев, таълим вазири Микаил Жабборов, шунингдек парламент депутатлари, дипломатик мияссиялар вакиллари, спортчилар ва 13 мингдан зиёд оддий фуқаро қатнашмоқда.
Марафон 21 километр масофада - Давлат байроғи майдонидан то Боку Олимпия стадионигача ўтказилмоқда.
Марафонда илк 10 ўринни олган иштирокчилар пул мукофотлари ва совғаларга эга бўлишади. Turkish Airlines авиакомпанияси тадбир ҳомийларидан бири ҳисобланади.
Фотожамланма: Ўзбекистон бўйлаб оммавий югуриш ғолиблари аниқланди
Мавзуга оид
23:34 / 18.02.2026
Озарбойжон элчихонасига зарбалар тасодифми?
18:47 / 17.02.2026
Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян 20 йилга қамалди
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:08 / 11.02.2026