Сомалида бош аудитор тансоқчилари жамоатчилик ишлари вазирини отиб ташлашди
Сомали пойтахти Могадишода бош аудитор Нура Фарахнинг тансоқчилари президент саройи яқинида жамоатчилик ишлари ва реконструкция вазири Аббос Абдуллоҳийни отиб ташлашди. Бу ҳақда маҳаллий полиция вакили хабар берди, деб маълум қилди Associated Press ахборот агентлиги.
Маълумотларга қараганда, тансоқчилар президент резиденцияси олдидаги назорат-ўтказиш пункти яқинида Абдуллоҳийнинг машинасига қарата ўқ узишган. Полицияда нима сабабдан ўқ узилгани номаълум эканлиги айтилди.
Икки вазир кетаётган машина бош аудитор машинасига яқинлашиб, унинг ортидан юра бошлаган. Шунда Фарах тансоқчилари орқаларида келаётган машинага қарата ўқ узишни бошлашган. Вазир тансоқчилари ҳам бунга жавобан ўқ узишган. Отишма оқибатида Абдуллоҳий ҳалок бўлган, иккинчи вазир эса жароҳат олган.
Абдуллоҳий собиқ қочқин бўлиб, ўз ҳаётининг аксарият қисмини Кениядаги лагерда ўтказган. У шунингдек Сомали ҳукуматидаги энг ёш вазир ҳисобланарди. У Сомали вазирлар маҳкамасида март ойида, президент сайловларидан кейин қасамёд келтирганди.
Мавзуга оид
07:30 / 21.10.2024
Вазирларга рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар тайинланади
10:39 / 04.09.2024
Украинада уч вазир ва фонд раҳбари истеъфога чиқди
09:20 / 05.08.2024
Сомали пойтахтидаги терактда 32 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди
07:24 / 12.06.2024