Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпин: Ўзбекистон – Хитойнинг яқин ва муҳим қўшниси
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши биносида икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Си Цзиньпиннинг айтишича, Ўзбекистон – Хитойнинг яқин ва муҳим қўшниси. Ўзбекистон ва Хитой ўзаро дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йили давомида ривожланишнинг ажойиб кўрсаткичларига эришишди ва стратегик шерикликнинг кўп томонлама муносабатларини яратишди. Улар самимий ўзаро ишонч, ўзаро манфаат бўйича йўлга қўйилмоқда.
Хитой Ўзбекистон билан дўстликни ривожланиши учун саъй-ҳаракатларни йўналтирмоқда. Томонларга бир-бирини қатор масалаларда қўллаб-қувватлаш лозим. Шунингдек, доимий равишда сиёсий ва стратегик ўзаро ишончни мустаҳкамлаб бориш ва чуқурлаштириш керак. Хитой, шунингдек, Ўзбекистон билан халқаро муносабатлар, Марказий Осиёдаги вазият, ШҲТнинг ривожи каби масалаларда қалин алоқаларни сақлаб қолиш ва уларни мувофиқлаштириш ниятида, деган ХХР раиси.
Бундан ташқари, Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, Ўзбекистон бошқа давлатлардан аввал “Камар ва йўл”ни қўллаб-қувватлади ва унинг ташкил этилишида иштирок этди, ҳамда томонлар бу ташаббус доирасида ҳозирданоқ жиддий муваффақиятларга эришишди.
Мавзуга оид
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026
Ўзбекистонда молиявий жарималар бўйича янги тартиб жорий этилади
20:03 / 05.04.2026
Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг 2 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
13:42 / 31.03.2026