Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги янги микрофирмалар 10 йилга ягона солиқ тўловидан озод этилди
Ҳозирда ҳудудларда ишбилармонлик муҳити ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг шу кунига қадар ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни вужудга келтириш мақсадида 3 та Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, 20 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Фармони ва қарорлари ҳамда 25 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2017 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2017 йилда фақат "ягона дарча" марказлари орқали кўрсатиладиган қўшимча давлат хизматлари сони 18 тага кўпайиб, уларнинг сонин 2018-2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиш орқали яна 68 тагача кўпайтириш кўзда тутилган.
Мазкур қарорга мувофиқ, рухсатнома ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси доирасида олиш имкониятини яратилади. "Ягона дарча" марказлари орқали қоғоз шаклида бериладиган махсус бланкалардаги рухсатнома ва лицензияларни мажбурий расмийлаштириш талаби эса 2018 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинади.
Ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришни янада кучайтириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар 2017 йилнинг 1-чорагида 13,6 мингта янги кичик бизнес субъектини ташкил этиш имконини берди. Бу кўрсаткич 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўпдир.
Натижада 2017 йилнинг 1-чорагида кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 44,9 фоизгача (2016 йилнинг шу даврида 43,1 фоиз бўлган), саноатда 41,6 фоизгача (37,3 фоиз) ва бандликда 77,7 фоизгача (77,4 фоиз) ошди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.01.2017 йилдаги ПҚ-2731-сонли Қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой туманлари ҳамда Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Қўшкўпир туманларида янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар 2027 йилнинг 1 январига қадар ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинди.
Республикамизнинг қолган туманларида бу жараён 2022 йилнинг 1 январига қадар давом этади.
Шунингдек, фармацевтика товарлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар 2017 йилнинг 1 апрелидан 2022 йилнинг 1 январигача мулк ва ер солиқлари, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, йўл жамғармасининг мажбурий ажратмаларидан озод этилади.
Мавзуга оид
10:48 / 08.11.2024
Микрофирмалар учун қатъий белгиланган айланмадан солиқ ставкаси бекор қилиниши мумкин
07:50 / 06.04.2024
Қайси ҳудудда кичик корхона ва микрофирмалар сони кўп экани маълум қилинди
09:01 / 20.02.2024
Микрофирмалар ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар берилади
13:49 / 14.09.2020