Ўзбекистон | 13:49 / 14.09.2020
4154
2 дақиқада ўқилади

Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони очиқланди

2019 йилда фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 334,8 мингтани ташкил этди. Бу ҳақда Давстатқўм хабар берди.

Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмалар сонининг энг кўп улуши савдо соҳасида (30,0 фоиз), саноат тармоқларида (20,9 фоиз), қурилишда (10,8 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (8,6 фоиз), яшаш ва овқатланишда (7,6 фоиз), ташиш ва сақлашда (4,5 фоиз)ни ташкил этди.

Ҳудудлар бўйича ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган меҳнат дафтарчаларига эга бўлган ходимлар сонининг энг кўпи Тошкент шаҳри (345 646 та), Тошкент (121 718 та), Самарқанд (100 940 та), Фарғона (77 269 та), Андижон (76 296 та), Наманган (70 677 та) ва Қашқадарё (64 028 та) вилоятларига тўғри келди.

2019 йилда иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган меҳнат дафтарчаларига эга бўлган ходимлар сонининг энг кўпи саноатда – 402 744 та, шунингдек, савдода – 206 281 та, қурилишда – 195 887 та, ташиш ва сақлашда – 81 213 та, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 73 926 тани ташкил этди.

2019 йилда иқтисодий фаолият турлари бўйича меҳнат дафтарчалари мавжуд бўлган жисмоний шахсларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳажмининг энг кўпи саноатда – 5 653,5 млрд. сўм, шунингдек, қурилишда – 3 081,8 млрд. сўм, савдода – 2 221,8 млрд. сўм, ташиш ва сақлашда – 803,2 млрд. сўм, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 686,9 млрд. сўмни ташкил этди.

Мавзуга оид