Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Хитой билан халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимни тасдиқлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида Пекин шаҳрида 2017 йилнинг 12 май куни имзоланган халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимни тасдиқлади. Бу ҳақда давлат раҳбари расмий сайти хабар берди.
Президент Ўзбекистон ТИВга Хитой томонига Ўзбекистон Республикаси томонидан кўрсатилган халқаро келишув кучга кириши учун керакли бўлган давлат ичидаги жараёнлар бажарилгани тўғрисида билдиришнома юбориш вазифасини топширди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарларига кўрсатилган халқаро келишув кучга кирганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларини бажаришни назорат қилишни тегишли тартибда таъминлаш бўйича вазифа юкланди.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
18:29 / 08.07.2026
Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026