Жаҳон | 15:34 / 31.07.2017
6959
1 дақиқада ўқилади

ФАХ Россия операторларининг «катта тўртлиги»га қарши тергов бошлади

Россия Федерал аксилмонопол хизмати раҳбари ўринбосари Анатолий Голомолзиннинг баёнот беришича, бошқарма миллий роумингда монопол нарх-наво учун «катта тўртлик» операторларига нисбатан суриштирув ишларини бошлаган. Бу ҳақда RNS хабар қилмоқда.

«ФАХ миллий роумингда монопол юқори нархлар сабабли «катта тўртлик» операторларига нисбатан тергов ишларини бошлади», — деган Голомолзин матбуот анжуманида.

Голомолзиннинг қайд этишича, яқин орада барча зарурий ҳужжатлар тайёрланади. 

17 июль куни бошқарма Россияда фаолият юритувчи мобил операторлардан тариф режалари шартларини ўзгартириш доирасида миллий роумингни бекор қилишни талаб қилган эди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид