Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул полицияси уй томидан ўқ узган кишини қўлга олди
Полиция Истанбул чеккасидаги турар-жой биноси томидан ўқ узган кишини қўлга олди. Бу ҳақида Haberturk телеканали хабар берди.
Сadde Gazetesi маҳаллий нашр маълумотларига кўра, отишма натижасида яраланганлар йўқ, фақатгина бинонинг пастки қисмида турган машиналар зарар кўрган. Маълум бўлишича, воқеа маиший низо, тахминан шахсий мулкка доир баҳслар натижасида келиб чиққан.
Бундан аввал Истанбулнинг Эссенюртидаги турар-жой томига чиқиб олган кишининг атрофга қараб ўқ узаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бино яқинидаги йўллар полиция билан ўраб олинган бўлган.
Мавзуга оид
22:19 / 19.04.2026
Айова университетида содир бўлган отишма оқибатида бир неча киши яраланди
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026
Туркиядаги мактабда рўй берган отишма қурбонлари сони ортди
18:05 / 15.04.2026