Ислом университети қаршисида “Ласетти”дан ноутбук ва 2 млн сўмни ўмарган шахс ушланди
2017 йилнинг 13 июль куни тахминан соат 16:00 ларда, номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманида жойлашган Тошкент Ислом университети қаршисида бўла туриб, шу ерда фуқаро Зиёда Мўминовага тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашина эшиги қулфини бузиш йўли билан очиб, унинг салонидан «ASUS» русумли ноутбук ва 2.000.000 сўм пулини ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди. Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган Дилмурод Пўлатов содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Мавзуга оид
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024