Жаҳон | 00:01 / 09.09.2017
7697
1 дақиқада ўқилади

CNN: Флоридада 100 йил ичида “Ирма”га ўхшаш фақатгина 4 та кучли довул кузатилган

Фото: rsute.ru

АҚШнинг Флорида штати охирги юз йиллик давомида кучи бўйича яқинлашиб келаётган “Ирма” довулига ўхшаш фақатгина 4 та довулга дуч келган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берган ва “Ирма”дан ташқари фақатгина 4 та довулда шамол тезлиги 240 км/соат ёки 66,9 м/сониядан ошган. Бундай довуллар Флоридага 1919, 1935, 1992 (“Эндрю” довули) ва 2004 (“Чарли” довули) йилларда ёпирилган.

Довулларни кузатиш миллий маркази маълумотларига кўра, ҳозир “Ирма” марказидаги шамол 66,9 м/сонияни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда довул маркази Майамидан 655 км узоқликда жойлашган ва прогнозларга кўра, Флориданинг жанубий соҳилларига 10 сентябрь эрталаб етиб келади. Соҳил яқинида тўлқинлар баландлиги 3 метрга етиши мумкин. Флорида губернатори Рик Скотт соҳилбўйида яшовчи аҳолини шошилинч эвакуацияга чақирган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид