Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Россия қамоқхоналари раҳбарининг ўринбосари ушланди
Фото: Коммерсантъ
Москвада Жазони ижро этиш федерал хизмати директори ўринбосари Олег Коршунов қўлга олинди, деб ёзмоқда Фонтанка.ру. Нашрга кўра, ФХХ унинг уйида тинтув ўтказган.
«13 сентябрь куни 6:30 га яқин Россия ФХХ «М» хизмати тезкор ходимлари Жазоларни ижро этиш федерал хизмати директори ўринбосари, Россиянинг 2-таснифдаги амалдаги давлат маслаҳатчиси, (адлия генерал-лейтенанти) Олег Коршуновнинг Москвадаги уйига келган. Улар ЖКнинг 160-моддаси, яъни ўзлаштириш ёки талон-тарож этишга доир жиноий иш бўйича тинтув ишларини ўтказишди», — деб ёзади нашр.
«Интерфакс»нинг ёзишича, Коршунов нафақага чиқишни режалаштирган, айни вақтда у меҳнат таътилида бўлган.
Мавзуга оид
07:52
Мудҳиш қотилликка қўл урган ўзбекистонлик аёл Россия руҳий касалликлар шифохонасида қолдирилди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
07:38 / 05.05.2026
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026