"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Гуангжоуга илк юк рейсини амалга оширди
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК "Навоий" халқаро аэропортидан Хитойнинг Гуангжоу шаҳрига илк юк рейсини амалга оширди.
Авиакомпаниянинг таъкидлашича, янги юк ташиш авиаалоқасининг очилиши миллий авиакомпанияга "Навоий" халқаро аэропорти парвозлари географиясини кенгайтиришига имкон беради.
Бу маҳаллий тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар экспортчиларига ўз маҳсулотларини Хитой бозорида илгари суриш учун янги имкониятлар беради ва Ўзбекистон ҳамда Хитой ўртасида иқтисодий алоқалар ва бизнес-ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмак беради.
Айни вақтда "Навоий" аэропортидан миллий авиакомпания самолётларида Франкфурт, Деҳли, Дубай, Шанхай ва Тяньцзинга рейслар амалга ошириб келинмоқда.
Мавзуга оид
14:31 / 16.04.2020
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолётлари юк ташувчи сифатида қайта жиҳозланмоқда
13:18 / 04.02.2020
Гуангжоуда Ўзбекистон бош консуллиги очилади
14:52 / 26.11.2019
Ҳаво кодексига ўзгартириш киритилса, авиачипталар нархи камида 20 фоизга арзонлашиши мумкин
17:29 / 11.11.2019