Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ракеталарини ишлаб чиқариш марказидан кўчирмоқда – Жанубий Корея ОАВ
Фото: KCNA via REUTERS
Шимолий Кореянинг бир нечта ракетаси Пхеньяндаги ракета ишлаб чиқарувчи заводдан олиб чиқилаётгани кузатилган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг KBS телеканалига асосланган ҳолда Reuters хабар бермоқда. Унга кўра, Шимол фитнали ҳаракатларни амалга оширишга тайёргарлик кўраяпти.
Хабарда таъкидланишича, махсус хизмат манбаси Жанубий Корея ва АҚШ айғоқчиларига аниқланган ракеталар Шимолий Пхеньяннинг Санум-донг қисмида жойлашган Шимолий Корея Ракета тадқиқот ва ривожлантириш марказидан олиб чиқилган.
Хабарда ракеталар қачон ва қаерга кўчирилганига ойдинлик киритилмаган. Ракеталар ўрта масофаларга уча оладиган Ҳвасонг-12 ёки қитъалараро баллистик ракета Ҳвасонг-14 ҳам бўлиши мумкин. Чунки Санум-донгдаги иншоот қитъалараро баллистик ракета ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Жанубий Корея мудофаа вазирлигининг вакили хабардаги воқеликни изоҳлай олмаслигини билдирган.
Жанубий Корея расмийси эса, КХДР коммунистик партия ташкил этилгани муносабати билан 10 октябрда ёки Хитой Коммунистик партияси конгресси бўлиб ўтадиган 18 октябрда фитнали ҳаракатларини амалга ошириши мумкин.
Мавзуга оид
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
07:40 / 27.03.2026
Жанубий Корея биринчи серияли KF-21 қирувчисини намойиш қилди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026