Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги телеграмдаги каналида қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириб боради
Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотга, қонунчиликдаги янгиликларга эҳтиёжи бор, бундай янгиликлар билан доимий танишиб бориш истагида бўлган фуқароларга мурожаат қилди.
Адлия вазирлик бундай имкониятларни телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали тақдим этади ва интернет фойдаланувчиларини шу каналга аъзо бўлишга чақиради.
Каналда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳамда қонунчиликдаги бошқа янгиликлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳлар, ҳуқуқий инфографикалар, аҳолига қизиқ бўлган ҳуқуқий масалалар бўйича маълумотлар қисқа матнларда бериб борилади.
Мавзуга оид
09:09
Энди овчилик гувоҳномаси учун курс ва тестдан ўтиш талаб этилади
10:20 / 08.07.2026
Паст хавф тоифасидаги нодавлат таълим муассасалари текширилмайди
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026