Қирғизистон Республикасида қидирувда бўлган шахс Тошкентда ушланди
2017 йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Тозалаш-антитеррор» тадбири жараёнида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Саёҳат» меҳмонхонаси ёнида Қирғизистон Республикаси фуқароси қўлга олинди. Абдурахмонов Саибжон Махмуджонович Қирғизистон Республикасида "қотиллик" жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган. Бу ҳақда ШИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
С.М.Абдурахмоновдан бир дона ўзининг номига расмийлаштирилган ва бир дона ўзининг сурати туширилган, лекин бошқа шахснинг анкета маълумотлари кўрсатилган Россия Федерациясининг фуқаролик паспорти расмийлаштириб олинган.
Ушбу фуқаро билан олиб борилган суриштирув жараёнида ўзининг фотосурати туширилган, лекин бошқа шахснинг анкета маълумотлари киритилган Россия Федерациясининг фуқаролик паспортини Россия Федерациясининг Омск шаҳрида қалбакилаштирганлиги, ушбу паспортдан МДҲ давлатларида фойдаланганлиги аниқланган.
2017 йилнинг 25 ноябрь куни С.М.Абдурахмонов Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли 1-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиб, ҳозирда уни Қирғизистон Республикасига тақдим этиш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
19:32 / 07.11.2024