Жаҳон | 07:00 / 03.12.2017
16732
1 дақиқада ўқилади

Исроил бош вазири Сурияга берилган зарбадан кейин баёнот берди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Сурия ҳудудига берилган зарбадан кейин баёнот билан чиқди. Унинг таъкидлашича, Тель-Авив Эрон қўшинларига Сурияда бўлишга ижозат бермайди.

Нетаньяху Исроил раҳбариятининг қолган вакиллари каби араб ОАВнинг Исроил Дамашқ четидаги ҳарбий объектнинг бомбардимон қилинишига алоқадорлиги ҳақидаги хабарга изоҳ бермади.

“Биз яҳудий давлатини йўқ қилиш ғояларига берилган Эрон тузуми ядровий қурол олишига йўл қўймаймиз. Биз бу тузум кучлари Сурияда ўрнашиб олишига ижозат бермаймиз, у давлатимизни йўқ қилиш мақсади билан бунга интилаётган кўринади”, деб айтган Нетаньяху қисқа видеомурожаатида.

2 декабрда Суриянинг Al-Ikhbariya давлат телеканали Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Исроилнинг ракета зарбасини қайтарганини маълум қилганди. Суриядаги манба зарба Дамашқдан жануб томонга берилганини тасдиқлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид