My Life Planner - кундалик режани тўғри тақсимлашни истаганлар учун
7 январь куни "Joy Боулинг" клубида Deli.uz асосчиси Ҳусан Мамасаидов томонидан "My Life Planner" (Менинг ҳаёт тақвимим) деб номланган маҳорат дарси ташкил этилди.
Ўзбекистоннинг етакчи тадбиркорларидан бири бўлмиш Ҳусан Мамасаидов мазкур тренинги йиғилган меҳмонларни бефарқ қолдирмади. Тақдимот интерфаол руҳда ўтказилди. Муаллиф ўз ҳаёт тажрибаси ва муваффақият сирлари билан ўртоқлашди.
Ҳусан Мамасаидов АҚШга уюштирган сафарларининг бирида америкалик сенатор аёл ажойиб тақвим совға қилади. Тадбиркор мазкур режалар тақвимидан бир неча йиллар давомида фойдаланиб келган.
My Life Planner - барча касб эгалари учун фойдали кундалик бўлиб, у ҳар бир кунингизни тўғри тақсимлашингизга ёрдам беради.
Мазкур ажойиб тадбирда иштирокчилар пухта тузилган режа асосида амалга оширилувчи ҳаракатлар буюк мақсадлар томон етаклашига ҳаётий мисоллар орқали яна бир бор гувоҳ бўлишди.
Ҳусан Мамасаидов кунлик ёки йиллик режа тузаётганда барча жиҳатлар - иш жараёни, қўшимча машғулотлар, дам олиш соатлари, хориж давлатларига сафар билан бир қаторда саломатлик назорати, фарзандлар тарбияси, ота-онага эътибор учун ҳам алоҳида вақт ажратиш лозимлигини таъкидлади.
Қуйида тадбирдан тайёрланган махсус фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:13 / 19.09.2023
Болалар миллий тиббиёт марказида онлайн маслаҳат бериш йўлга қўйилди
10:50 / 08.08.2023
Аэропортда нималар қилмаслик керак? Стюардесса маслаҳатлари
20:01 / 08.07.2020
Бизнесингизни сизни банд қиладиган иш жойидан пул ишлаб чиқарадиган машинага айлантиришни хоҳлайсизми?
13:13 / 08.03.2020