Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик полициячиларга меҳнат таътилини Ўзбекистонда ўтказишга рухсат берилди
Фото: РИА "Новости"
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонни ўз ходимлари меҳнат таътили вақтида ташриф буюриши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхатига қўшди.
Ушбу рўйхатдан Ўзбекистондан ташқари Абхазия, Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Вьетнам, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Куба, Тожикистон, Туркманистон ва Жанубий Осетия ўрин олди. Бу мамлакатларга саёҳат қилиш РФ ИИВнинг барча ходимлари учун хавфсиз деб тан олинган. Ўз сайтида рўйхатни тақдим этган Россия туроператорлар ассоциацияси (АТОР) Ички ишлар вазири Владимир Колокольцевнинг қарорига изоҳ берди. Унга кўра, АТОР экспертлари пляж йўналишлари сони чекланган: фақат Куба, Абхазия, Хитой ва Вьетнам. Озарбойжонда денгиз қирғоқлари борлигига қарамай, кўпроқ экскурсион туризм ривожланган.
Беларусь россияликларни асосан санаторийлардаги ҳордиқ билан жалб қилади. Ассоциация мутахассислари шунингдек Ўзбекистон ҳам Россияда экскурсион йўналиш сифатида қадрланишини таъкидлашган. Бироқ авиақатновлар нархининг юқорилиги ва туристик саёҳатларнинг мавсумийлиги муайян чекловларни келтириб чиқариши қайд этилган. Қозоғистон ва Қирғизистонга саёҳатлар россияликлар орасида у қадар машҳур эмас, Жанубий Осетия ва Тожикистон эса туристик йўналиш сифатида деярли имкониятга эга эмас.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026