Twitter жамоасида бир неча юзлаб одамлар бўлиб, улар сервис фойдаланувчилари шахсий хабарларини ўқиш билан шуғулланади. Бу ҳақда Project Veritas сайтида маълум қилинган.

Исбот тариқасида видео тақдим этилди, унда Twitter ходимлари шахсий хабарларни ўқишларини тан олишган. Платформа инсоннинг «виртуал профилини» кейинчалик реклама берувчиларга қайта сотиш учун тузиб чиқиш бўйича барча ишни қилмоқда.

Фойдаланувчиларнинг шахсий мулоқотини кўриб борувчи одамлар сони 300-400 кишига баҳоланмоқда.