Фан-техника | 23:00 / 22.01.2018
7396
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг тезкор митти робот ишлаб чиқарилди

Фото: Hi-News.ru

Роботлар турлича бўлади. Кўпинча "робот" сўзини эшитганимизда хаёлимизга машҳур Boston Dynamics компаниясининг сўнгги ишланмасини ёдга солувчи антропоморф механик мавжудот келади. Бироқ ушбу тушунча анча кенг қамровли. Hi-News'да ёзилишича, Ҳарвард университети тадқиқотчилари инсонга ўхшаши билан мақтана олмайдиган митти milliDelta роботини ишлаб чиқишди. Шундай бўлса-да, бугунга келиб у ўз тоифасида дунёдаги энг тезкор ва аниқ ҳаракат қилувчи робот ҳисобланади. 

Манбага кўра, milliDelta роботи мисли кўрилмаган тезликда ҳаракат қила олади - сониясига 75 ҳаракатгача. Агар унинг хатти-ҳаракатларини видеокамерага олинса, у хира доғга айланади. Ҳарвард ишлаб чиқарувчилари ўз "маҳсулотлари"ни қўллашнинг кўплаб йўлини кўришмоқда. Масалан, у тиббий ускунанинг бир қисмига айланиши ва шифокорларга микрожарроҳликда ёрдам бериши мумкин. 

MilliDelta дельта-роботлар тоифасига киради. Бу дизайн 80-йилларда ишлаб чиқилган ва кўпинча турли фабрика ва корхоналарда қўлланилган. Бундай роботлар конвейерларга ўрнатилиб, турли деталларни ўрнатиш билан шуғулланишган. Замонавий технологиялар шарофати билан milliDelta дельта-роботини ўнлаб бараварга кичрайтиришга муваффақ бўлинган. У электр мотор ўрнига пьезоэлектрик актуаторлар билан таъминланган. 

Мавзуга оид