Жаҳон | 00:12 / 28.01.2018
12877
2 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров Чеченистондаги илк тоғ-чанғи курортини очиб берди 

Фото: Максим Бабенко

26 январда Чеченистонда “Ведучи” деб номланган биринчи тоғ-чанғи курорти очилди. Давлат раҳбари Рамзан Қодиров шахсан ўзи осма йўлни ишга тушириб берди. Курортнинг қурилиши ҳали якунлангани йўқ, у 2025 йилга қадар давом этади.

“Ведучи” курортини Шимолий Кавказ ишлари бўйича вазир Лев Кузнецов, биринчи вазир ўринбосари, “Шимолий Кавказ курортлари” акциядорлик жамияти директорлар уюшмаси раиси Одес Бойсултонов ва давлат раҳбари Рамзан Қодиров очиб бердилар.

Курорт қурилиши 2025 йилда якунланади. Ҳозирда унинг ҳудудида 4 ўриндиқли суянчиқли осма йўл, 1 км узунликдаги трасса, болалар боғи, ўқув зонаси, сервис маркази, инструкторлар мактаби, тоғ-чанғи анжомларини тузатиш ва ижарага бериш, курортга олиб борувчи йўл ва машиналар турар жойи тайёр ҳолатда.

Жами 15,4 км лик тоғ-чанғи учиш трассаси ва 6 та осма йўл қуриш режалаштирилган. Курорт федерал бюджетга 6,5 млрд рублга айланади.

Курорт Аргун даърасидаги Итум-Калин тумани ҳудудида жойлашган. “Шимолий Кавказ курортлари”да маълум қилинишича, 2025 йилда курортга йилига 180 минг одам келади, 719 ишчи ўрни яратилади. 2041 йилга келиб курорт қурилишига кетган харажатлар қопланади.

Курорт ишлашининг биринчи йилида курорт трассасига кириш чиптаси катталар учун 400 рубль ва кичик ёшдагилар учун 200 рублни ташкил қилади. 

Мавзуга оид