Умуман, 28–31 август кунлари республика ҳудудининг катта қисмида иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат 33–38 даража, жанубда айрим жойларда 39–40 даражагача кўтарилади.

Шимоли-ғарбий ҳудудларга эса августнинг сўнгги кунларида салқин ҳаво массалари кириб кела бошлайди. 31 августга келиб бу ерларда кундузги ҳарорат 25–30 даражагача пасаяди.

Қорақалпоғистоннинг шимолида 28–29 август кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика бўйича айрим жойларда шамол 13–18 м/с, баъзи ҳудудларда 20–22 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Тошкентда 28–30 август кунлари ҳаво ҳарорати 35–38 даража, 31 августда 34–36 даража бўлади. 1 сентябрда эса кундузи 30–32 даражагача пасаяди. Кечаси асосан 20–22 даража, 1 сентябрда 16–18 даража бўлиши прогноз қилинган.