Жанубий Суданда қишлоқнинг қайта номланиши 15 кишининг ўлимига сабаб бўлди
Жанубий Суданнинг Жонглей штатида қишлоқ номи ўзгартирилиши сабабли кланлар (жамоалар) ўртасида чиққан тўқнашувларда камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият вакилига иқтибос келтирган ҳолда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
“Кланлараро тўқнашувлар 7 февралда бошланиб, 8 февралда ҳам давом этган. Оқибатда 15 киши ҳалок бўлди, 8 киши яраланди”, деб айтган штат раҳбарияти вакили Жкоб Акеч Денг.
Коланг-Пайам аҳоли пунктида бир клан қишлоқ номланиши деб чиққан баҳсда декабрда содир этилган қотиллик учун ўч олиш мақсадида бошқа кланга ҳужум қилган. Шунингдек, яйловларга эгалик қилиш учун ҳам можаро чиққан.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, декабрда Ниара ва Абии кланлари ўртасида яйловларга эгалик қилиш можаросида 22 киши ҳалок бўлган, 18 киши яраланган.
Маҳаллий ҳокимият хавфсизлик чораларини кучайтирди.
Мавзуга оид
20:45 / 10.11.2024
БМТ: Жанубий Судандаги сув тошқинлари ярим миллионга яқин одамни бошпанасиз қолдирди
00:39 / 22.10.2024
Жанубий Суданда миллиондан ортиқ инсон сув тошқинларидан жабр кўрди
22:50 / 16.12.2022
Жанубий Судан президенти оммавий тадбирда иштонини ҳўллаб қўйди
20:00 / 27.01.2022