Жамият | 23:10 / 18.02.2018
45050
2 дақиқада ўқилади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган фильм эфирга узатилди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф... Бу ном Ислом оламида алоҳида мазмунга, алоҳида ўринга ва мавқега эга. Ўзбекистон диёридан етишиб чиққан бу олим ўз илми, ўз маърифати ила нафақат ўзбек миллати, балки бутун дунё мусулмонлари орасида ҳам ўз обрўси ва мартабасига эга зотдир.

YouTube

Tas-IX

Бугун, 18 февраль куни “Ўзбекистон 24” телеканали орқали ушбу шахс ҳаёти, илмий йўлига аталиб, ҳужжатли фильм эфирга узатилди. Унда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёт ва илмий йўли ҳақда ҳикоя қилинади.

Kun.uz интервьюси: Шайх ҳазратнинг фарзанди Исмоил Муҳаммад Содиқ

Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф ўз акаси ҳақидаги ноёб хотиралари билан ўртоқлашди

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасини абадийлаштириш ҳақида сўз юритган ва Тошкент шаҳрида барпо этилаётган масжидни у киши шарафига номлаш ташаббуси билан чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, KUN.UZ таҳририятида 2017 йилнинг 11 март куни “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни хотирлаб...” сарлавҳаси остида мақола эълон қилган ва унда улуғ алломанинг яқин қариндошлари ва дўстлари билан суҳбат қилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид